+7 (701) 759 90 19
USD 436.29 EUR 492.83
RUB 5.92 CNY 68.48
Янгиликлар

Теннис: Осиё чемпионати ярим финалида Қозоғистон ва Ўзбекистон терма жамоалари куч синашади

25 Ноябрь 10:42
Баҳам кўринг:
Теннис: Осиё чемпионати ярим финалида Қозоғистон ва Ўзбекистон терма жамоалари куч синашади

NUR-SULTAN. Kazinform - «Даулет» теннис марказида ўтказилаётган 12 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати (ITF Asian 12 & Under Теаm Championships 2021) ярим финалида Қозоғистон ва Ўзбекистон терма жамоалари куч синашади, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Қозоғистонлик дзюдочилар ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида саккизта медальни қўлга киритди Қозоғистон - бокс мамлакати ва менинг бурчим - бу ерга келиш - AIBA раҳбари Футзал бўйича Чемпионлар лигаси: «Қайрат» иккинчи ўйинни Франция жамоасига қарши ўтказади

Қозоғистон теннис федерациясидан маълум қилишларича, ярим финалнинг гуруҳ босқичида қозоғистонлик қизлар ҳам, ўғил болалар ҳам биринчи ўринни эгаллади.

Таиландларга ютқазиб қўйган йигитлар Иорданияга қарши ўйнашга шай бўлишди.

Дастлаб марказий кортда ўйнаган Мадияр Тағибеков Шатара Талял билан беллашувда дарров ўйин тизгинини ўз қўлига олди. Рақибига атиги бир ўйин берган Мадияр яққол устунлик кўрсатди.

Биринчи сетда Ярослав Пшеничний ва Жабер Aмир ўртасидаги баҳсда қозоғистонлик теннисчи тай-брекда ғалаба қозонди. Иккинчи сетда Ярославга имконият қолдирмади - 6:0.

Жуфтлик баҳсларида ҳам Ж.Пшеничний ва М.Тағибеков рақибларини 6:1, 6:0 ҳисобида мағлуб этишди.


Қизлар ўртасидаги баҳсда қозоғистонликлар ҳиндистонликлар билан куч синашди. Aввалига Эвелина Балаганская Майе Реватхига ютқазди - 6:7, 4:6. Aммо Ева Коришева Ҳариташри Векатешдан устун келди ва ҳисобни тенглаштирди - 6:2, 6:4. Охирги баҳсда Сабина Шуҳратова ва Е.Коришева Ревати ва Векатешни 6:2, 6:4 ҳисобида мағлуб этишди.

Шундай қилиб, ўз гуруҳларида энг яхши натижага эришган қозоғистонлик ўғил-қизлар финалга чиқиш учун Ўзбекистон терма жамоаси билан куч синашади.


Муаллиф: Елжан Ерали



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив