Теннис: Нур-Султанда «Президент кубоги – 2022» учун халқаро турнирлар бўлиб ўтади

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – 17-24 июл кунлари «Президент кубоги – 2022» мусобақаси доирасида Миллий теннис марказининг ёзги кортларида ATP Challenger Tour ва ITF Women's World Tennis Tour туркумидаги халқаро турнирлар бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистон теннис федерациясидан маълум қилишларича, бу йилги мусобақада мамлакат шарафини ўндан ортиқ терма ва ёшлар терма жамоаси ҳимоя қилади.

Улар орасида Михаил Кукушкин, Дмитрий Попко, Тимофей Скатов, Бейбит Жукаев, Денис Евсеев, Григорий Ломакин, Максим Батютенко, Гўзал Айнитдинова, Жибек Қуламбаева, Аружан Сағиндиқова, Сандуғаш Кенжебаева ва бошқалар бор.

Бу мусобақаларнинг мақоми ҳамиша юқори бўлган. Масалан, дунёнинг энг яхши теннисчиларидан бири Даниил Медведев (ATP №1), Андрей Рублев (ATP №8), Карен Хачанов (ATP №22), Миомир Кецманович (ATP №30), Себастьян Корда (ATP №46), Макс Пурсел каби теннисчилар чиқиш қилишади.


Муаллиф: Елжан Ерали

Сўнгги хабарлар