+7 (701) 759 90 19
USD 431.07 EUR 485.51
RUB 5.69 CNY 67.47
Янгиликлар

Теннис: Қозоғистонликлар  Осиё жамоавий чемпионати финалига чиқди

26 Ноябрь 11:37
Баҳам кўринг:
Теннис: Қозоғистонликлар  Осиё жамоавий чемпионати финалига чиқди

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон ўғил-қизлар терма жамоалари «Даулет» теннис марказида бўлиб ўтаётган Осиё жамоавий чемпионатида (ITF Asian 12 & Under Тeam Championships 2021) финалга чиқди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Лионель Месси 2021 йилги  «Олтин тўп»ни қўлга киритди Теннис бўйича Дэвис кубоги: Қозоғистоннинг чорак финалдаги рақиби аниқланди Қозоғистон батут гимнастикаси бўйича жаҳон кубогида олтин медални қўлга киритди

Қозоғистон теннис федерациясидан маълум қилишларича, мамлакатнинг ҳар икки терма жамоаси илк маротаба финалга чиқди.

Сўнгги уч йил давомида қозоғистонлик ўғил болалар бронза медалларини қўлга киритиб келмоқда.

Бу сафар Ўзбекистон билан бўлиб ўтган ярим финал учрашувида қозоғистонликлар ғалабага интилишларини кўрсатди.

Биринчи очкони Родион Трайгель қўлга киритди. У уч сет давом этган баҳсда Aлан Зинатулинни мағлуб этди - 6:1, 1:6, 6:1.

Нур-Султан Миллий теннис маркази битирувчиси Ярослав Пшеничнийнинг Aкмал Aбдуллаев билан учрашуви ҳам баҳсли кечди. Биринчи ўйиндаёқ брейк қилган Ярослав бу устунликни қўлдан бой бермади. Иккинчи сетда ҳисоб 6:5 - 7:5 бўлганида у ҳал қилувчи брейдан фойдаланишга муваффақ бўлди.

Жуфтликлар баҳси ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмаганлиги туфайли қозоғистонликлар кучини сақлаб қолиш учун кортга чиқмади.

Финалда қозоғистонлик йигитлар Покистон терма жамоаси билан бош соврин учун кураш олиб боради. Уларни гуруҳ баҳсларида 2:1 ҳисобида мағлуб этишганди.

Қозоғистонлик қизлар ўз тарихида иккинчи марта жамоавий Осиё чемпионати финалига чиқди.

Ярим финалда қизлар Ўзбекистон терма жамоасини 3:0 ҳисобида мағлуб этишди. Эвелина Балаганская Кира Кимни 6:1, 6:3, Ева Коришева эса Эмилия Кимни 6:1, 6:0 ҳисобида мағлуб этди. Жуфтлик баҳсларида улар рақибга имконият қолдирмади.

Финалда қозоғистонлик қизлар Ҳиндистон билан куч синашади. Гуруҳ баҳсларида уларни 2:1 ҳисобида мағлуб этишганди.

Қизлар 2019 йилги чемпионлик унвонини ҳимоя қилади.



Муаллиф: Елжан Ерали



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив