Теннис: Қозоғистонлик Елена Рибакина Аделаида турнирининг чорак финалига чиқди
5 Январь 12:15

Теннис: Қозоғистонлик Елена Рибакина Аделаида турнирининг чорак финалига чиқди

NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистоннинг биринчи, дунёнинг ўн тўртинчи ракеткаси Елена Рибакина Аделаида (Австралия) шаҳрида ўтказилаётган WТА 500 турнирининг чорак финалига чиқди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Мусобақанинг 7-ракеткаси сифатида рўйхатдан ўтган Е.Рибакина иккинчи босқичда дунё рейтингида 90-ўринни эгаллаб турган чехиялик Мария Боузкова билан куч синашди.

Биринчи сетда қозоғистонлик теннисчи 3:1 ҳисобида олдинга чиқиб олди. У сет охиригача бу устунлигини қўлдан бой бермади - 6:3.

Елена Рибакина иккинчи сетни брейк билан бошлади - 2:0. Кейин эса рақибига имконият қолдирмади - 6:4.

Мусобақа бир ярим соатдан ортиқ давом этди.

Елена Рибакина соврин жамғармаси 535 минг АҚШ долларини ташкил қилувчи турнирнинг ярим финали учун жаҳоннинг 6-ракеткаси грециялик Мария Саккари ёки 40-ўринни эгаллаб турган америкалик Шелби Рожерс билан баҳс олиб боради.

Янгиликлар

Архив