Валюталар курси:
    usd/kzt 422.01 eur/kzt 452.06

    rub/kzt 6.75 cny/kzt 62.72
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Теннис: Қозоғистонлик Анна Данилина Сидней турнири финалига чиқди

14 Январь 15:32

NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистонлик Анна Данилина Сидней WТА 500 турнирининг жуфтлик баҳсларида финалга чиқди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Қозоғистон теннис федерациясидан маълум қилишларича, А.Данилина бразилиялик Беатрис Хаддад Майя билан биргаликда ярим финалда турнирнинг иккинчи ракеткаси япониялик Сюко Аяома – Ена Шибахара билан куч синашди.

Биринчи парияда, еттинчи геймда Анна ва Беатрис брейк ишлаб, бир хил устунликни сақлаб қолишди - 6:4. Иккинчи сетда тай-брекда японияликларга омад кулиб боқди - 7:6 (7:2).

Супер тай-брекда Қозоғистон-Бразилия жуфтлиги 5:2 ҳисобида олдинда бўлган бўлсада, рақибларига тарози мувозанатини сақлашга имкон берди. Бироқ, кейин иккита мини-брейк қилди ва ғалабани қўлга киритди - 10:6.

Финалда Анна ва Беатрис германиялик Вивиан Хайзен ва венгриялик Панна Удварди билан бош соврин учун курашади.

Шу тариқа, А.Данилина WТА 500 туркумидаги жуфтликлар баҳсида илк бор финалда иштирок этади.

Муаллиф: Елжан Ерали


Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар