USD 434.34 EUR 491.93
RUB 5.56 CNY 68.67
Янгиликлар

Теннис: Қозоғистонлик Анна Данилина Сидней турнири финалига чиқди

14 Январь 15:32
Баҳам кўринг:
Теннис: Қозоғистонлик Анна Данилина Сидней турнири финалига чиқди

NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистонлик Анна Данилина Сидней WТА 500 турнирининг жуфтлик баҳсларида финалга чиқди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Қозоғистонлик спортчи дунёнинг энг истиқболли боксчилари кучли олтилигидан жой олди Аustralian Оpen: Анна Данилина жуфтлик баҳсларида ярим финалга чиқди Футзал бўйича Европа чемпионати: Қозоғистон Финляндияни 6:2 ҳисобида мағлуб этди

Қозоғистон теннис федерациясидан маълум қилишларича, А.Данилина бразилиялик Беатрис Хаддад Майя билан биргаликда ярим финалда турнирнинг иккинчи ракеткаси япониялик Сюко Аяома – Ена Шибахара билан куч синашди.

Биринчи парияда, еттинчи геймда Анна ва Беатрис брейк ишлаб, бир хил устунликни сақлаб қолишди - 6:4. Иккинчи сетда тай-брекда японияликларга омад кулиб боқди - 7:6 (7:2).

Супер тай-брекда Қозоғистон-Бразилия жуфтлиги 5:2 ҳисобида олдинда бўлган бўлсада, рақибларига тарози мувозанатини сақлашга имкон берди. Бироқ, кейин иккита мини-брейк қилди ва ғалабани қўлга киритди - 10:6.

Финалда Анна ва Беатрис германиялик Вивиан Хайзен ва венгриялик Панна Удварди билан бош соврин учун курашади.

Шу тариқа, А.Данилина WТА 500 туркумидаги жуфтликлар баҳсида илк бор финалда иштирок этади.


Муаллиф: Елжан Ерали



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив