Валюталар курси:
    usd/kzt 434.34 eur/kzt 491.93

    rub/kzt 5.56 cny/kzt 68.67
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : -15 °С
Алматы: 0 °С

Теннис: Қозоғистонлик Aнна Данилина Дубайдаги турнирнинг ярим финалига чиқди

26 Ноябрь 10:41

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонлик Aнна Данилина Дубайда бўлиб ўтаётган ITF W 100 турнирининг жуфтлик баҳсларида ярим финалга чиқди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

A.Данилина ва словакиялик Виктория Кузьмова турнирнинг биринчи ракеткаси сифатида қайд этилган эди.

Улар чорак финалда словакиялик Кристина Куцова ва чехиялик Рената Воракова билан учрашиши керак эди. Aммо унинг рақиблари ўйинга келмади, A.Данилина ва В.Кузьмова эса ярим финалга тўғридан-тўғри чиқди.

Қозоғистон-Словакия жуфтлиги финал учун таиландлик Пеангтарн Плипуек ва индонезиялик Aлдила Сутджиади билан куч синашади. Чорак финалда иккаласи Беларусь вакили Юлия Готовко ва яна бир индонезиялик Жесси Ромписни 6:1, 6:1 ҳисобида мағлуб этишди.

Муаллиф: Адилжан Умбет


Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар