USD 434.48 EUR 492.61
RUB 5.68 CNY 68.44
Янгиликлар

Теннис: Қозоғистонлик Анна Данилина Дубайдаги турнир финалига чиқди

27 Ноябрь 10:24
Баҳам кўринг:
Теннис: Қозоғистонлик Анна Данилина Дубайдаги турнир финалига чиқди

NUR-SULTAN. Kazinform - Анна Данилина Дубайдаги ITF W 100 турнирининг жуфтлик баҳсларида финалга чиқди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Супер оғир вазн тоифасидаги қозоғистонлик боксчининг WВC чемпионлик камари учун ким билан жанг қилиши маълум бўлди Нур-Султан триатлон бўйича Осиё чемпионатини ўтказиш ҳуқуқини қўлга киритди Australian Оpen: Aнна Данилина мусобақани муваффақиятли бошлади

Турнирнинг биринчи ракеткаси сифатида қайд этилган А.Данилина ва словакиялик Виктория Кузьмова ярим финалда таиландлик Пеангтарн Плипуек ва индонезиялик Алдила Сутджиади билан куч синашди.

Биринчи партияда Таиланд-Индонезия жуфтлиги 6:4 ҳисобида ғалаба қозонди. Иккинчи сетда Данилина ва Кузьмова ҳисобни тенглаштирди - 6: 2. Кейин супер тай-брекда ғалабани қўлга киритди - 10:4.

Финалда Қозоғистон-Словакия жуфтлиги россияликлар Ангелина Габуева – Анастасия Захарова билан бош соврин учун кураш олиб боради. Улар ярим финалда индонезиялик Беатрис Гумуля – тайпейлик Шу-Йинь Сени 7:6 (7:3), 4:6, 10:5 ҳисобида мағлуб этишди.

Аввалроқ, Анна Данилина Дубайдаги турнирнинг ярим финалига чиққани ҳақида хабар берган эдик.


Муаллиф: Елжан Ерали


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив