Теннис: Елена Рибакина US Open чемпионини мағлуб этди
11 Январь 20:31

Теннис: Елена Рибакина US Open чемпионини мағлуб этди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистоннинг биринчи, дунёнинг 13-ракеткаси Елена Рибакина Сиднейда (Австралия) ўтказилаётган WTA 500 турнирининг иккинчи босқичига чиқди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистон теннис федерациясидан маълум қилишларича, Е.Рибакина илк учрашувини дунёнинг 18-ракеткаси, ўтган йилги US Open чемпиони британиялик Эмма Радукану билан ўтказди.

Қозоғистонлик теннисчи рақибини 6:0, 6:1 ҳисобида мағлуб этди. Атиги 55 дақиқа давом этган мусобақа давомида Елена 4 та эйс ва бешта брейкни амалга оширди. Иккинчи босқичда Е.Рибакина франциялик Каролин Гарсия билан куч синашади.

Эслатиб ўтамиз, қозоғистонлик икки ўсмир теннисчи илк бор Австралия очиқ чемпионатида иштирок этади.


Янгиликлар

Архив