Валюталар курси:
    usd/kzt 436.29 eur/kzt 492.83

    rub/kzt 5.92 cny/kzt 68.48
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 0 °С
Алматы: 4 °С

Теннис: Дэвис кубоги финалида иштирок этадиган Қозоғистон терма жамоаси таркиби  аниқланди

26 Октябрь 10:31

NUR-SULTAN. Kazinform - Испаниянинг Мадрид шаҳрида бўлиб ўтадиган Дэвис кубоги финалида иштирок этадиган Қозоғистон терма жамоаси таркиби аниқланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Бу ҳақда Қозоғистон теннис федерацияси хабар бермоқда. Юрий Шчукин бошчилигидаги мураббийлар штаби финалда айнан қуйидаги спортчиларга таянади.

Aлександр Бублик (дунёнинг 34-ракеткаси), Михаил Кукушкин (159-ўрин), Дмитрий Попко (162-ўрин), Aндрей Голубев (жуфтлик баҳсида 35-ўрин), Aлександр Недовесов (жуфтлик баҳсида 76-ўрин).

Қозоғистон терма жамоаси «В» гуруҳида Канада ва Швеция теннисчилари билан куч синашади.

Қозоғистон ва Швеция ўртасидаги учрашув 27 ноябр куни бўлиб ўтади. Эртаси куни Қозоғистон 2019 йилда Дэвис кубоги финалига чиққан Канадага қарши баҳс олиб боради.

Инсбрук, Мадрид ва Турин шаҳарларида илк маротаба Дэвис кубогининг финал ўйинлари бир вақтда ўтказилади. Мусобақада 18 та жамоа олти гуруҳга бўлинган ҳолда ўзаро куч синашади. Ҳар бир гуруҳда ғолиб ва ​​иккинчи ўринни эгаллаган энг яхши икки жамоа чорак финалга йўл олади. Ярим финалга йўл олганлар нафақат совринли ўринлар учун кураш олиб боради, балки 2022 йилги финал босқичида ҳам қатнашиш ҳуқуқига эга бўлади.

Дэвис кубоги 1900 йилдан бери ҳар йили ўтказиб келинади. Ғалабалар бўйича AҚШ терма жамоаси олдинда (32). Aввалги мусобақада Испания ғолиб бўлган.

Муаллиф: Елжан Ерали

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар