Теннис бўйича ЖЧ: Қозоғистон ўсмирлари саралаш турнирини ғалаба билан бошлади

None
ASTANA. Kazinform – Чимкентда 16 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида Осиё-Тинч океани минтақаси жаҳон чемпионатининг саралаш турнири бошланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Мусобақанинг биринчи кунида Қозоғистон қизлар терма жамоаси «В» гуруҳида Вьетнам терма жамоасини 3:0 ҳисобида мағлуб этди.

Ариана Гогулина биринчи ўйинда Нгуенни 6:1, 6:0 ҳисобида мағлуб этди. Полина Слепцова Нгодан 6:1, 6:3 ҳисобида устун келди. Жуфтлик баҳсларида А.Гогулина Анастасия Кримова билан биргаликда опа-сингил Нголарни 6:3, 6:0 ҳисобида доғда қолдирди.

Шу тариқа Ярослава Шведова шогирдлари ўз гуруҳида пешқадамлик қилишди. 2 май куни қозоғистонлик қизлар Эрон терма жамоаси билан куч синашади.

photo

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Сўнгги хабарлар