Валюталар курси:
    usd/kzt 434.84 eur/kzt 498.2

    rub/kzt 5.72 cny/kzt 68.47
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : -8 °С
Алматы: 4 °С

Теннис бўйича Дэвис кубоги: Қозоғистон учинчи учрашувда ҳам Канадани мағлуб этди

29 Ноябрь 10:10

МADRID. Kazinform - Мадридда бўлиб ўтаётган Дэвис кубоги финалининг гуруҳ босқичида Қозоғистон терма жамоаси учинчи ўйинда ҳам Канадани мағлуб этди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Aввалроқ, Михаил Кукушкин ва Aлександр Бублик яккалик баҳсларида рақибларини мағлубиятга учратиб, Қозоғистон жамоаси муддатидан аввал чорак финалга йўлланмани қўлга киритганди.

Жуфтликлар ўртасидаги сўнгги учрашув Aндрей Голубев – Aлександр Недовесов ва канадалик Петер Полански – Брейден Шнур ўртасида бўлиб ўтди.

Биринчи ўйинда брэйк ишлаган қозоғистонлик жуфтлик 6:4 ҳисобида ғалаба қозонди.

Иккинчи сетда канадаликлар тай-брекда муваффақиятли ўйнашди - 7:6 (8:6).

Учинчи, ҳал қилувчи ўйинда қозоғистонликлар ғалаба қозонди – 6:1.

Шундай қилиб, Қозоғистон терма жамоаси Канадани 3:0 ҳисобида мағлуб этди.

Қозоғистоннинг чорак финалдаги рақиби кейинроқ маълум бўлади.

Муаллиф: Елжан Ерали


Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар