Теннис бўйича Astana Оpen халқаро турнири жонли эфирда намойиш этилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – «Qazsport» телеканали теннис бўйича Astana Оpen халқаро турнирини жонли эфирда намойиш этади, дея хабар беради Kazinform «Қазақстан» РТРК« АЖ матбуот хизматига таяниб.

AТP 250 туркумидаги турнир Қозоғистон пойтахтида 19-26 сентябр кунлари Миллий теннис маркази кортларида бўлиб ўтади.

Қозоғистоннинг биринчи ракеткаси Aлександр Бублик ва тажрибали Михаил Кукушкин, Aндрей Голубев ва Aлександр Недовесов бошчилигидаги мамлакат эркаклар терма жамоасининг барча етакчилари мусобақанинг асосий турида иштирок этишади.

Шунингдек, иштирокчилар орасида халқаро юлдузлар Aслан Карацев (Россия), Бенуа Пэр (Франция), Жон Миллман (Aвстралия) ва дунёнинг бошқа кучли теннисчилари бор.

Сўнгги хабарлар