Тенгиз конида ишчиларнинг 95 фоизи - қозоғистонликлар

None
ALMATY. Кazinform – Атирау вилояти Тенгиз конида нефть қазиб олувчи «Тенгизшевройл» МЧЖда қозоғистонлик ишчиларнинг тўлиқ иш кунидаги улуши 94,8 фоизга етди. Бу ҳақда жамиятнинг бош директори Кевин Лайон ОАВ вакиллари билан учрашувда айтиб ўтди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Кевин Лайоннинг сўзларига кўра, Қозоғистоннинг юқори ва ўрта менежерлари улуши 86,7 фоизни ташкил қилади.

«Асосий ишлаб чиқариш ва келажакда кенгайтириш лойиҳаси – қудуқдаги босимни назорат қилиш лойиҳасида ишлаётган қозоғистонлик ишчиларнинг улуши 94,8 фоизни ташкил этади. 1993 йилда бу кўрсаткич 50 фоизни ташкил этди. Қозоғистоннинг юқори ва ўрта бўғиндаги раҳбарларининг улуши бошқарув ходимлари умумий сонининг 86,7 фоизини ташкил қилади. Кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича мунтазам йўлга қўйилаётган дастур самарасида кўплаб ходимлар янада масъулиятли лавозимларга қабул қилинмоқда, – дейди у.

Унинг сўзларига кўра, 1993 йилда ташкил этилган кон Атирау вилояти аҳолиси ва ходимлари иштирокидаги ижтимоий лойиҳа ва дастурларни молиялаштириш учун 2,7 миллиард АҚШ доллари сарфлаган.

«Йиллик бюджети 25 миллион АҚШ доллари бўлган «Игилик» ижтимоий инфратузилма ихтиёрий дастури ва йилига 2,5 миллион доллар ажратиладиган ижтимоий инвестиция дастури орқали маҳаллий аҳолини қўллаб-қувватлашни давом эттирамиз», - деди спикер.

Фото: tengizchevroil.com

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар