Тенге депозитлари учун 10% компенсация тўлаш ўзини оқладими - эксперт фикри

None
ASTANА. Каzinform - Мустақил молиявий эксперт Андрей Чеботарев тенге депозитлари учун 10 фоизлик компенсация тўлаш дастурини муваффақиятли процедура сифатида баҳоламоқда, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Бугунги кунда реал пул омонатчиларга топширилди. Дастур ўзини оқлади. Бир йил аввал инқироз даврида депозитларда тебранишлар кузатилмаган. Аксинча, рекорд ҳажмда янги депозитлар пайдо бўлди. Депозитларни долларлаштириш кузатилмади. Шу боис дастур ўзини оқлади», — деди эксперт.

Шунингдек, у компенсация учун пул Миллий жамғармадан эмас, балки давлат бюджетидан олинганига эътибор қаратди.

«Буларнинг барчасини ҳисобга олсак, дастур муваффақиятли якунланди, дейиш мумкин. Чунки у ўз вазифасини бажарди», — дея хулоса қилди Андрей Чеботарев.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар