Темзанинг манбаи тарихда биринчи марта иссиқ туфайли қуриб қолди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform - Манба дарё бошланган аввалги жойдан 8 километр пастроққа силжиган, дея хабар беради Кazinform Тhе Guardian.cоm нашрига таяниб.

Rivers Trust экология ташкилоти сиёсат ва фан бўлими бошлиғи, доктор Роб Коллинзнинг айтишича, Глостерширдаги Темзанинг боши қуриб қолган ва оқимдан 5 милдан кўпроқ масофада заиф сув оқими зўрға кўринади.

Темза Буюк Британиянинг жанубий қисмида жойлашган. Унинг узунлиги 330 километрни ташкил қилади.

Июл ойида Буюк Британияда ғайритабиий иссиқлик қайд этилган. 19 июл куни ҳаво ҳарорати аввалги рекорд 38,7 даражани янгилади ва 40,3 даражага етди. Британияда июл 1935 йилдан бери энг қуруқ ойи бўлди. Бир нечта сув компаниялари миллионлаб одамларга таъсир қилган сув чекловларини эълон қилди.

Аномал иссиқлик Франция ва Испанияда ҳам мавжуд. Белен-Бéлье шаҳрида термометр 39,6 ° С гача кўтарилди.Тулуза (жануб) ва Лионда (жанубий-шарқ)да 38 ° C, Страсбургда (шарқ) 36 ° C ва Парижда 35 ° С ҳарорат қайд этилган.

Испаниянинг синоптикларига кўра, шарқий ва жанубий Испаниянинг бир қанча ҳудудларида тунги ҳарорат 20 ° C дан пастга тушмайди, эҳтимол, Ўрта ер денгизи сувининг юқори ҳарорати меъёрдан 3-4 ° C юқори бўлганлиги сабабли.

Фото: www.theguardian.cоm

Сўнгги хабарлар