Техасда яна болалар лагерида отишма содир этилди
14 Июнь 17:30

Техасда яна болалар лагерида отишма содир этилди

NUR-SULTAN. Kazinform – АҚШнинг Техас штатидаги болалар лагерида отишма содир этилди. Қуролланган эркак полиция томонидан ўлдирилди, дея хабар беради Kazinform мухбири NBC News телеканалига таяниб.

Воқеа Даллас округи, Дунканвил шаҳридаги 4 ёшдан 14 ёшгача бўлган 250 га яқин бола бўлган Duncanville Fieldhouse спорт мажмуасида содир бўлган. Уларнинг ҳеч бири жабрланмаган. Отишма бошланган заҳотиёқ комплекс ходимлари болаларнинг бир қисмини хавфсиз ҳудудга олиб чиқишга муваффақ бўлган.

Спорт маркази биносига қуролланган шахс кириб келган пайтда кираверишда унга хавфсизлик хизмати ходими қаршилик кўрсатган. Жиноятчи болалар ўтирган синф хонасига кириб бораётганида, етиб келган полициячилар уни отиб ташлаган. Унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган, бироқ у олган жароҳатлари туфайли шифохонада вафот этган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Техаснинг Дунканвилдан 350 миля жануби-ғарбда жойлашган Ювалд шаҳрида қуролланган шахс бошланғич мактабга бостириб кириб, 19 бола ва икки ўқитувчини отиб ташлаган эди.

Муаллиф: Рустем Қожибаев

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив