Валюталар курси:
    usd/kzt 478.01 eur/kzt 488.81

    rub/kzt 7.91 cny/kzt 70.76
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Техасда ташландиқ юк машинасидан 46 одамнинг жасади топилди

28 Июнь 12:59

NUR-SULTAN. Kazinform – Техас штатининг Сан-Антонио шаҳри чеккасида ташландиқ юк машинаси ичидан мигрантлар эканлиги тахмин қилинаётган камида 46 кишининг жасади топилди, дея хабар беради Kazinform мухбири BBC Newsга таяниб.

Аввалига машинани қўнғироқ бўйича воқеа жойига етиб келган тез ёрдам ходимлари аниқлаган. Юк машинасининг тиркамасида улар жасадларни топган. Тахминларга кўра, улар иссиқликдан ёки сувсизланишдан вафот этган бўлиши эҳтимол. Душанба куни Сан-Антониода ҳаво ҳарорати 39,4 даражага етди.

Ўт ўчириш хизмати вакилининг маълум қилишича, 16 киши, жумладан, тўрт бола касалхонага етказилган. Омон қолганлар иссиқлик уриши ва чарчоқдан азоб чекишди. Ҳайдовчи ташлаб кетган юк машинасида кондиционер ва ичимлик суви бўлмаган.

Тергов натижасида уч нафар шахс қўлга олинди, улар ҳозирда ҳибсда.

Сан-Антонио шаҳри АҚШ-Мексика чегарасидан 250 километр узоқликда жойлашган бўлиб, ноқонуний муҳожирларни АҚШга олиб ўтиш учун тез-тез юк машиналаридан фойдаланадиган контрабандачилар учун асосий транзит йўлидир.

Муаллиф: Серик Сабеков

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар