Техас штатида ноқонуний муҳожирлар бўлган машина ҳалокатга учради - қурбонлар бор

None
None
WASHINGTON. Кazinform - Техасда одам контрабандасида гумон қилинган ҳайдовчи автоҳалокатга учради, натижада тўрт киши ҳалок бўлди ва яна уч йўловчи жароҳатланди, деб хабар беради Кazinform АBC Нewsга таяниб.

Штат жамоат хавфсизлиги департаменти маълумотларига кўра, воқеа штатлараро IH35 йўналишида АҚШ-Мексика чегарасидан 65 км шимолда жойлашган Энсинал шаҳри яқинида содир бўлган.

«Ҳайдовчи ҳуқуқ-тартибот идораларидан қочишга уриниб, тижорат автомобилига бориб урилган. Йўл-транспорт ҳодисаси тўрт кишининг ўлимига сабаб бўлди, яна уч кишининг аҳволи оғир», — дея маълум қилди Техас жамоат хавфсизлиги департаменти Тwitterда.

Ҳодиса Техас штатининг Сан-Антонио шаҳри яқинида ташлаб кетилган юк машинаси тиркамасидан 46 ўлик муҳожирнинг жасади топилганидан уч кун ўтиб содир бўлди.


Сўнгги хабарлар