Тбилисида Абай ҳайкали ўрнатилди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Грузия пойтахтида Абай Қўнонбоевга ҳайкал ўрнатилди. Очилиш маросимида ҚР индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Қайрбек Ўскенбаев иштирок этди, дея хабар беради Kazinform вазирлик матбуот хизматига таяниб.

Тадбир Қозоғистон ва Грузия ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигига бағишланди.

«Бу, албатта, икки давлат ўртасидаги дўстлигимизнинг яна бир рамзи бўлади. Абай мероси нафақат мамлакатимиз, балки бутун инсоният учун қадриятдир. 2020 йилда буюк Абай таваллудининг 175 йиллигини нишонладик. Грузия ҳукумати ва халқига бу шараф учун миннатдорчилик билдираман», - деди Қайрбек Ўскенбаев.



Тбилисига амалий ташрифи доирасида вазир Грузия бош вазири ўринбосари, иқтисодиёт ва барқарор ривожланиш вазири Леван Давиташвили билан учрашди. Мулоқотда транспорт, ахборот технологиялари ва инновациялар соҳасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик истиқболлари каби муҳим масалалар муҳокама қилинди.

Қайрбек Ўскенбаевнинг сўзларига кўра, Қозоғистон ва Грузия ўртасида савдо алоқаларини ошириш учун салмоқли салоҳият мавжуд. Вазирнинг таъкидлашича, бугунги кунда Қозоғистон компаниялари металлургия, нефт-кимё, озиқ-овқат ва машинасозлик соҳаларида Грузияга қайта ишланган маҳсулотлар экспортини оширишга тайёр. Буларга фармацевтика ва қурилиш саноати ҳам киради.

Вазир, шунингдек, Грузия мудофаа вазири Бурчуладзе Джуаншер билан учрашишни ва Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилишида иштирок этишни режалаштирган.

Сўнгги хабарлар