Тайваннинг шарқий қирғоқларида 6,2 магнитудали зилзила содир бўлди

None
None
BEIJING.Кazinform - Ер силкинишлари бутун Тайван оролида сезилди, дея хабар беради Кazinform мухбири Хитой сейсмология марказига таяниб.

Сейсмологлар душанба куни маҳаллий вақт билан 14:23 да Тайваннинг шарқий қирғоқларида 6,2 магнитудали зилзила қайд этди. Зилзила эпицентри Тайван шарқидаги Хуалянь округи яқинидаги денгизда, қирғоқ чизиғидан 81 км узоқликда жойлашган. Манба 16 км чуқурликда жойлашган. Цунами хавфи эълон қилинмаган.

Хитой матбуотига кўра, ер силкинишлари бутун Тайван оролида, шунингдек, Тайван бўғозининг нариги томонидаги Фуцзянь провинциясининг Фучжоу, Сяминь ва Цюаньчжоу шаҳарларида сезилган.

Зилзила туфайли Тайпей метро поездлари тезлигини пасайтиришга мажбур бўлди.

Хитой сейсмология маркази маълумотларига кўра, маҳаллий вақт билан соат 15:45да Тайваннинг шарқий қирғоқларида 4,9 магнитудали навбатдаги зилзила қайд этилган.

Вайронагарчилик ва қурбонлар ҳақида маълумотлар йўқ.

Муаллиф: Руслан Сулейменов


Сўнгги хабарлар