Тайванда юз берган ёнғин оқибатида 9 киши ҳалок бўлди, 44 киши жароҳатланди

None
None
TAIPEI. Kazinform - Тайванда 13 қаватли бинода юз берган ёнғин оқибатида 9 киши ҳалок бўлди, 44 киши яраланди, дея хабар беради Kazinform оролнинг AP ахборот агентлигига таяниб.

Наосюн шаҳри ўт ўчирувчиларининг хабар беришича, бино тунги соат 3 ларда ёниб кетган. Ўт ўчирувчилар пайшанба куни эрталаб қидирув -қутқарув ишларини бошлаган.

Ёнғин ўчирилди. Ёнғин оқибатида бинонинг кўп қаватлари жиддий зарар кўрди.

Ёнғин сабаблари ҳозирча номаълум.

Таъкидланишича, бино қурилганига 40 йил бўлган. Пастки қаватларда дўконлар, юқори қаватларда квартиралар бор. ОAВ маълумотларига кўра, бинода 100 дан ортиқ одам яшаган.

Сўнгги хабарлар