+7 (701) 759 90 19
USD 436.29 EUR 492.83
RUB 5.92 CNY 68.48
Янгиликлар

Тайванда уй ёниши оқибатида 46 киши ҳалок бўлди

15 Октябрь 09:31
Баҳам кўринг:
Тайванда уй ёниши оқибатида 46 киши ҳалок бўлди

BEIJING. Kazinform - Пайшанба куни Тайваннинг Гаосюн шаҳридаги турар жой биносида содир бўлган ёнғин оқибатида камида 46 киши ҳалок бўлди ва ўнлаб одамлар жароҳатланди. Бу ҳақда Sinhua агентлиги маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

Ўхшаш янгиликлар
Мюнхенда Иккинчи жаҳон уруши давридан қолган авиабомба портлади Японияда юк кемаси чўкиб кетди Aвстрияда жарроҳ адашиб, беморнинг соғлом оёғини кесиб ташлади

14 октябрга ўтар кечаси Тайваннинг Гаосюн шаҳридаги кўп қаватли бинода катта ёнғин содир бўлди. Фавқулодда вазият оқибатида камида 46 киши ҳалок бўлди, 41 киши жароҳатланди. Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, кўп функцияли бино 40 йил олдин қурилган ва авария пайтида 140 киши истиқомат қилган.

Қутқарувчилар ёнғинни ўчиришди. Ҳозирда фавқулодда вазият сабабларини аниқлаш бўйича иш олиб борилмоқда.




Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив