Тайванда поезд ҳалокати 48 кишининг ҳаётига зомин бўлди

None
None
TAYBAY. Kazinform – Хуалянь округидаги туннел яқинидаги поезд ҳалокати қурбонлари сони 48 кишига етди, яна 118 йўловчи касалхонага ётқизилди. Қутқарув ишлари олиб борилмоқда, деб хабар беради Kazinform TaiwanNews нашрига асосланиб.

Ҳодиса Хуалянь округидаги тоғ туннелига кираверишда содир бўлган. Taroko Express поездининг саккизта вагонида 350 йўловчи бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, поезд қияликдан тушаётган қурилиш машинаси билан тўқнашган. Натижада, иккинчи ва учинчи вагонлар рельсдан чиқиб, туннел деворига урилган.

Тайван темир йўл маъмуриятининг хабар беришича, вафот этганларнинг аксарияти сўнгги икки вагонда топилган. Ҳукумат фавқулодда вазиятлар марказини ташкил этди.

Сўнгги хабарлар