27.06.2022 13:11 ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирининг янги ўринбосари тайинланди NUR-SULTAN. Kazinform – Алмаз Серикболович Идрисов Қозоғистон Ҳукумати томонидан индустрия ва инфратузилмани ривожлантириш вазири ўринбосари этиб тайинланди, деб хабар беради Kazinform.
15.06.2022 09:49 Қозоғистонда янги Давлат маслаҳатчиси лавозими пайдо бўлди NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон Давлат маслаҳатчиси мақоми ва ваколатларини белгиловчи фармонни имзолади, деб хабар беради Kazinform.
13.06.2022 18:25 ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирининг янги ўринбосари тайинланди NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Ҳукумати қарори билан Сағиндиқова Назгул Ерикқизи Қозоғистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Kazinform Бош вазир матбуот хизматига таяниб.
13.06.2022 16:03 ҚР Президенти Германия ва Ливан Республикасига янги элчиларни тайинлади NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Президентининг Фармонига биноан, Қозоғистоннинг Германия ва Ливандаги янги элчилари тайинланди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Ақорда матбуот хизматига таяниб, Kazinform хабар бермоқда.
09.06.2022 15:56 ҚР Президенти «Ғарб» минтақавий қўмондонлиги қўшинлари қўмондонини тайинлади NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Президенти Фармони билан Даулет Рисқулбекули Оспанов «Ғарб» минтақавий қўмондонлиги қўшинлари қўмондони этиб тайинланди, деб хабар беради Kazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.
09.06.2022 14:47 ҚР Миллий хавфсизлик қўмитаси раисининг ўринбосари тайинланди NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Фармони билан Али Сапарғалиули Алтинбаев Қозоғистон Республикаси Миллий хавфсизлик қўмитаси раисининг ўринбосари этиб тайинланди, дея хабар беради Kazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.
25.05.2022 15:52 Қозоғистон Фан қўмитасига янги раис тайинланди NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Таълим ва фан вазирининг буйруғи билан Адилет Жунисули Тойбаев вазирлик Фан қўмитаси раиси этиб тайинланди, деб хабар беради primeminister.kz сайти.
29.04.2022 21:25 Хориждаги этник қозоқларни қўллаб-қувватлаш жамғармасига янги раҳбар тайинланди NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Бош вазири ўринбосари – ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди «Отандастар қоры» (Ватандошлар жамғармаси) меҳнат жамоасига ташкилотнинг янги раҳбарини таништирди. Жамғарма директорлар кенгаши қарори билан Абзал Сапарбекўғли жамғарма президенти этиб тайинланди, дея хабар беради Kazinform ҚР ТИВга таяниб.