Тасмания оролида юзга яқин китлар нобуд бўлди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Австралиянинг Тасмания оролининг ғарбий қирғоғида 270 га яқин китлар саёз сувга чиқиб кетишди. Натижада 90 таси нобуд бўлди, деб хабар беради Kazinform euronews телеканалига асосланиб.

Олимлар ўлган сутемизувчилар сонининг кўпайишидан хавотирда. Маҳаллий денгизни сақлаш хизматининг қутқарувчилари душанба куни Маккуори бурнида китларнинг учта гуруҳини аниқладилар. 200 га яқин китлар қумли саёз сувга чиқиб кетди. Тирик қолган китларни қутқариш бўйича мураккаб операция бир неча кун давом этиши кутилмоқда.

Китлар Тасмания соҳилига қандай келиб қолгани номаълум. Уларни қутқариш учун 40 мутахассисдан иборат гуруҳ жалб қилинган. Орол расмийлари етарли ёрдамчилари борлигини айтиб, аҳолини воқеадан узоқроқ туришга чақирган.

Сўнгги хабарлар