Tartyl Fest фестивали эртага Семей шаҳрида бўлиб ўтади

None
SEMEI. Кazinform - Эртага Семейда Tartyl Fest фестивали бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Шу пайтгача Қозоғистоннинг 18 шаҳрида ўтказилган Tartyl Fest республика турникка тортилиш фестивали Семейгача етиб борди.

Тадбир Қозоғистон Республикаси Президенти ҳузуридаги «Дара» истеъдодларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан ташкил этилади.

3 сентябр куни шаҳардаги «Арена» маданият ва спорт мажмуасида бўлиб ўтадиган фестивалда иштирок этиш истагида бўлганларни рўйхатга олиш эрталаб соат 9:00да бошланиб, соат 11:00гача давом этади.

Очилиш маросими эса соат 14.00. Ҳозирча мамлакат рекордини Қарағанди шаҳрида 50 марта турникка тортилган Евгений Нам ўрнатган.

Иштирокчилар ёшига қараб 3 гуруҳга бўлинган. Хусусан, 18 ёшгача (ўсмирлар), 18 ёшдан 30 ёшгача (ёшлар) ва 30 ёш ва ундан катталар (катталар).

Соврин жамғармаси: 1-ўрин – 200 минг тенге, 2-ўрин – 100 минг тенге, 3-ўрин – 50 минг тенге. Катта якуний мукофот жамғармаси: 1-ўрин – 3 миллион тенге, 2-ўрин – 2 миллион тенге, 3-ўрин – 1 миллион тенге.

Гранд финал 6 сентябр куни Нур-Султанда бўлиб ўтади.

Муаллиф: Талғатжан Мухаметбекули

Сўнгги хабарлар