Tartyl fest: бугун турникка тортилиш фестивали Оралда бўлиб ўтади

Фото: None
ORAL. Kazinform – «Tartyl fest» турникка тортилиш бўйича республика спорт фестивали бугун Орал шаҳрида бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Тадбирдан кўзланган мақсад оммавий спортни ривожлантириш, ёшларни соғлом турмуш тарзига ундаш бўлиб, ташкилотчи Қозоғистон Республикаси Президенти ҳузуридаги «Дара» истеъдодларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси.

Ғарбий Қозоғистон вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси хабарига кўра, фестивал ҚР Биринчи Президенти майдонида маҳаллий вақт билан соат 18:00да бошланади.

Иштирокчилар 09:00 дан 12:00 гача рўйхатга олинади. Фестивалда 350 дан ортиқ киши иштирок этиш истагини билдирган.

Кеча меҳмони эстрада хонандаси Айдана Меденова.

Ҳар бир шаҳар бўйича мукофот жамғармаси: 1-ўрин – 200 минг тенге; 2-ўрин – 100 минг тенге; 3-ўрин – 50 минг тенге. Катта якуний мукофот жамғармаси: 1-ўрин – 3 миллион тенге; 2-ўрин – 2 миллион тенге; 3-ўрин – 1 миллион тенге.

8 сентябр куни Нур-Султан шаҳрида Гранд Финал бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, «Tartyl fest» турникка тортилиш бўйича республика спорт фестивали Қонаев шаҳрида бошланди. Шунингдек, аввалроқ фестивал Талдиқорған, Алмати, Тараз, Чимкент, Туркистон, Қизилўрда, Атирау шаҳарларида давом этган эди.


Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар