Tartyl Fest: Ақтўбеда 500 га яқин номзод рўйхатга олинди

Фото: None
AQTÓBE. Kazinform – Бугун «Tartyl Fest» турникка тортилиш бўйича республика спорт фестивали Ақтўбе шаҳрида бўлиб ўтади. Унда иштирок этиш учун 500 га яқин номзод ариза топширди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«DARA» истеъдодларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси Ақтўбе шаҳри аҳолиси ва меҳмонларини «Tartyl Fest»га таклиф этади. Турник бўйича мусобақа ҚР Биринчи Президенти номидаги марказий истироҳат боғида бўлиб ўтади. Иштирокчиларни рўйхатга олиш соат 09:00 дан 12:00 гача амалга оширилади.

Мусобақанинг асосий қисми эса маҳаллий вақт билан соат 18:00да бошланади. Боғда йиғилганлар Kalifarnya томонидан тақдим этилган концертдан ҳам баҳраманд бўлишлари мумкин.

Ташкилотчиларнинг маълум қилишича, танловга 500 га яқин киши онлайн тарзда ариза топширган.

Эслатиб ўтамиз, «Tartyl fest» турникка тортилиш бўйича республика спорт фестивали Қонаев шаҳрида бошланди. Шунингдек, фестивал Талдиқорған, Алмати, Тараз, Чимкент, Туркистон, Қизилўрда, Атирау, Ақтау, Орал шаҳарларида давом этган эди.

Ҳар бир шаҳар бўйича мукофот жамғармаси: 1-ўрин – 200 минг тенге; 2-ўрин – 100 минг тенге; 3-ўрин – 50 минг тенге.

8 сентябр куни Нур-Султан шаҳрида Гранд Финал бўлиб ўтади. Унинг мукофот жамғармаси: 1-ўрин – 3 миллион тенге; 2-ўрин – 2 миллион тенге; 3-ўрин – 1 миллион тенге.


Сўнгги хабарлар