Тартибсизликларда жабр кўрганларнинг банк олдидаги қарзларини тўлаш муддати кечиктирилади – ҚР Бош вазир
18 Январь 12:55

Тартибсизликларда жабр кўрганларнинг банк олдидаги қарзларини тўлаш муддати кечиктирилади – ҚР Бош вазир

NUR-SULTAN. Кazinform – Кучишлатар тизимлар ва фуқаро муҳофазаси органлари ходимлари давлат томонидан ёрдам кўрсатилади. Бу ҳақда Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Президент Ҳукуматга ижтимоий-иқтисодий вазиятни барқарорлаштириш бўйича Тезкор чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш бўйича топшириқ берди. Режа лойиҳасида хавфсизликни таъминлаш, фуқаролар ва тадбиркорлик суъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий вазиятни зудлик билан барқарорлаштиришга қаратилган бир қатор кечиктириб бўлмайдиган ва қисқа муддатли чора-тадбирлар белгиланган. Режани амалга ошириш жараёнида, биринчи навбатда, ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва жабрланганларга ёрдам кўрсатилади. Кучишлатар тизимлар ва фуқаро муҳофазаси ходимларига ҳам тегишли давлат ёрдами кўрсатилади», — деди А. Смаилов.

Бу борада Бош вазир режасининг Ички ишлар вазирлигига оид барча бандлари жуда муҳим бўлиб, улар сифатли ва тез амалга оширилиши зарур.

«Оммавий тартибсизликларда жабр кўрган фуқаролар ва юридик шахсларнинг банк кредитлари ва микрокредитларини тўлаш фавқулодда ҳолат тугагунга қадар қолдирилди», — деди Бош вазир.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Янгиликлар

Архив