Тарихда биринчи марта қозоғистонлик стартап тадбиркор StartX клуби таркибига кирди

None
ASTANА. Кazinform - Тарихда биринчи марта қозоғистонлик стартап тадбиркор Стэнфорд университетининг StartX клубига аъзо бўлди. Бу ҳақда рақамли Ривожланиш вазири Бағдат Мусин маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

«Досжан Жусипов ва Cerebra лойиҳаси жамоасини навбатдаги муваффақият билан табриклайман! Тарихда биринчи марта қозоғистонлик стартап тадбиркоримиз Стэнфорд университетига қарашли нуфузли StartX клубининг таркибига кирди. Бу Қозоғистон IТ-саноати учун катта воқеа. Cerebra лойиҳасининг StartXга қабул қилиниши Қозоғистон илғор DeepTech технологияларини ишлаб чиқаришни бошлаганини дунёга маълум қилади», — деб ёзган вазир.

Унинг сўзларига кўра, ушбу воқеа CatGPT каби сунъий интеллект ривожланиб бораётган бир пайтда қўл қовуштириб турмаслигимизнинг яққол мисолидир. Бунинг сабаби, Cerebra сунъий интеллектга асосланган. У Қозоғистонда инсультни сифатли ташхислаш ва ушбу патологиядан ногиронлик ва ўлим даражасини пасайтириш учун ташкил этилган.

«StartX каби нуфузли ассоциациялар билан алоқаларни ривожлантиришни Давлат раҳбари АҚШга ташрифи якунида топширган эди», – деди Мусин.

Қайд этиш жоизки, StartX 1800 дан ортиқ тадбиркорлар, соҳа мутахассислари ва Стэнфорд профессорларидан ташкил топган ҳамжамиятдир. У 700 дан ортиқ бошланғич ва яхши молиялаштирилган стартапларни ўз ичига олади. StartX ҳамжамиятига аъзо компанияларнинг умумий қиймати тахминан 26 миллиард долларни ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз, Cerebra яқинда ўтказилган Global Startup Awards – стартап экотизимлари бўйича йирик мустақил танлов ғолибларидан бири.

photo


Фото: facebook.com/cerebra.kz
Сўнгги хабарлар