Таразлик ўқувчи ёнғин ўчирувчи робот ясади

Фото:
TARAZ. Kazinform – Тараздаги 7-сонли мактаб-гимназия ўқувчиси ёнғин пайтида одамларни қутқаришга ёрдам берувчи роботни ихтиро қилди, деб хабар беради Kazinform ҚР Таълим вазирлигига таяниб.

Вячеслав Кузьмин 9-синф ўқувчиси. Техник ва ижодий марказда қўшимча таълим олади. Фавқулодда вазият пайтида ёрдам берадиган қурилмаси ушбу марказда унинг устози Айнур Сураншиева раҳбарлигида ишлаб чиқилган. Роботга «Темир-Батир» номи берилди. Қултемир ёнғин пайтида алангани ўчиради ва қуюқ тутун ичида қолган одамни топа олади.

«Роботнинг олдида тўсиқларни суриш мосламаси ва камера бор. «Темир-Батир»ни масофадан бошқариб, камера орқали ёнғин жойини кўриш, ультратовуш аппарати ёрдамида ёнғин қаердан чиққанини ва у ерда одамлар бор-йўқлигини аниқлаш мумкин. Роботнинг ичига иккита бак ўрнатилган. Вазиятга қараб қабариқ ёки сув билан тўлдирилади. Суюқлик босим остида 5 метр масофага сепилади», – дейди ихтирочи.

Вячеслав Кузьмин «Темир-Батир»ни Жамбил вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси мутахассисларига кўрсатмоқчи. Патент олиш ва роботни янада такомиллаштириш режаси бор.

Фото: t.me/oqu_agartu

Сўнгги хабарлар