Тараз жаҳон ҳунармандлар шаҳарлари рўйхатига киритилди

None
ТАRAZ. Кazinform – Жамбил вилояти марказида ҳунармандларнинг тўрт кунлик халқаро кўргазмаси бошланди, дея хабар беради Кazinform.

«Тараз – ҳунармандлар шаҳри» мавзусида ташкил этилган кенг кўламли тадбирда узоқ-яқин хориждан, мамлакатнинг турли ҳудудларидан келган ҳунармандлар, фахрий меҳмонлар иштирок этмоқда.

Жамбил вилояти ҳокими Нуржан Нуржигитов, Маданият ва спорт вазирининг Туризм саноати қўмитаси раиси Дастан Риспеков, Жаҳон ҳунармандлар кенгашининг Осиё-Тинч океани минтақаси вице-президенти Азиз Муртазаев, Қозоғистон ҳунармандлар уюшмаси президенти Айжан Бекқулова, «Асил Дизайн» модалар уйи «Аспара» бренди бош дизайнери Айдархан Қалиев, «Шебер Шанирақ» ногиронлар уюшмаси раиси Анар Бексултанова ҳамда Россия, Ўзбекистон, Татаристон, Тожикистон, Қирғизистон республикаларидан келган қатор меҳмонлар учрашди.

Учрашувда Тараз шаҳрини Жаҳон ҳунармандлар шаҳарлари рўйхатига киритиш юзасидан фикр алмашилди.

Вилоят ҳокими ўз нутқида 2000 йилдан ортиқ тарихга эга бўлган Тараз шаҳрининг ўтмиши одоб-ахлоқ ва сабоқларга бой экани, бугунги кунда қадриятларни модернизация қилиш йўлида кенг кўламли ишлар режалаштирилиб, амалга оширилаётганини таъкидлади. Вилоят раҳбари Тараз жаҳон ҳунармандлар шаҳри мақомига муносиб эканини айтиб, уни ижобий баҳолаб, қарор қабул қилган мутахассисларга катта миннатдорчилик билдирди.

Ўз навбатида меҳмонлар ҳам уларни илиқ кутиб олган жамбилликларга ўз миннатдорчиликларини билдириб, вилоятдаги маданий-маънавий ишларга ижобий баҳо бердилар.

Вилоят юксак ҳунармандчилик ва сайёҳлик салоҳиятига эга эканини таъкидлаган Азиз Муртазаев 2014 йилдан буён Жаҳон ҳунармандчилик шаҳарлари рўйхати яратилгани ва бугунги кунда ушбу рўйхатга дунёнинг 59 шаҳри киритилганини таъкидлади.

Шунингдек, у Тараз Қозоғистоннинг ушбу рўйхатга киритилган биринчи шаҳри эканлигини айтди.

«Тарихимизни тарғиб қилиш орқали туризмни ривожлантириш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар режалаштирилмоқда. Бу йўналишда ишламоқчи бўлган тадбиркорларга ҳар томонлама қўллаб-қувватланади», — деди Нуржан Нуржигитов.

Айтиш жоизки, бугунги кунда вилоятда 3435 та тарихий-маданий ёдгорлик мавжуд. Улардан 5 таси ЮНЕСКОнинг Жаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган, 25 таси республика, 698 таси маҳаллий аҳамиятга эга.

2014 йилдан буён Самарқанд, Бухоро, Хива, Қўқон каби дунёнинг элликдан ортиқ шаҳарларини ўз ичига олган Жаҳон ҳунармандлар шаҳарлари рўйхати шакллантирилган. Муқаддас Тараз ушбу рўйхатга киритилган мамлакатнинг биринчи шаҳарларидан бири ҳисобланади.

Сўнгги хабарлар