Тараз шаҳрида Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси халқаро илмий-маърифий йиғилиш ўтказмоқда

None
Фото: muftyat.kz
ТARAZ. Кazinform – Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси ташаббуси билан Тараз шаҳрида «Қорахонийлар давлати давридаги Ислом«мавзусидаги халқаро илмий-маърифий анжуман бўлиб ўтяпти. Учрашувга Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси раиси Науризбай ҳожи Тағанули махсус ташриф буюрди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Бош муфтий зиёратини Қорахон бобо қабрини махсус зиёрат қилишдан бошлади. Муфтий ҳазратлари Тараз шаҳрида бўлиб ўтадиган халқаро анжуман иштирокчилари билан биргаликда бобо руҳига Қуръон бағишлади.

photo

Анжуманда Туркия, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистондан олимлар иштирок этиб, ислом дини, ёзма ёдгорликлари, Қорахонийлар давридаги адабий ёдгорликлар мавзусида маъруза қилади. Бундан ташқари, Бош муфтий иштирокида вилоят «Ҳибатулла Таразий» марказий масжиди ёнидаги «Қамқор-шарапат» дастурий маросим хизмат кўрсатиш маркази ва Ойша Биби қишлоғида жойлашган «Ҳибатулла Таразий» мадраса-коллежининг қўшма «Бейбит ота» биноси очилишида иштирок этиш, ҳамда вилоят спортчилари билан учрашиши режалаштирилган.

photo

photo

photo

photo

photo

photo

photo

photo

Муаллиф: Эльвира Жарилқасинова

Сўнгги хабарлар