Тараз Қозоғистоннинг биринчи бўлиб Бутунжаҳон ҳунармандлар шаҳарлари рўйхатига киритилди

None
TARAZ. Кazinform – Таразда Халқаро ҳунармандлар кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Кўргазма доирасида Тараз шаҳрини Бутунжаҳон ҳунармандлар шаҳарлари рўйхатига киритиш бўйича махсус эксперт комиссияси қарори расмий эълон қилинди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Хабар берганимиздек, 2022 йилда Тараз жаҳон ҳунармандчилик шаҳарлари рўйхатига киритиш учун ариза топширган, июл ойида вилоят марказига 12 нафар халқаро эксперт ташриф буюриб, ҳунармандчиликни ривожлантириш имкониятлари, шунингдек, Жамбил вилоятининг туризм салоҳиятини баҳолаган. Халқаро экспертлар ҳудуддаги тарихий диққатга сазовор жойлар, шунингдек, ҳунармандчиликни ривожлантириш шароитларини юқори баҳолади. Сентябр ойида Тараз жаҳон ҳунармандчилик шаҳарлари рўйхатига киритилгани маълум бўлди. Халқаро ҳунармандлар кўргазмасига Бутунжаҳон ҳунармандчилик кенгаши эксперт комиссияси вакиллари, Қозоғистон ва хорижий давлатлар ҳунармандлар уюшмалари президентлари ташриф буюрди.

1 октябр куни «Қадимий Тараз» тарихий-этник-маданий мажмуаси объектларида «Тараз – ҳунармандлар шаҳри» халқаро кўргазмаси бошланди. Мажмуа амфитеатрида Тараз шаҳрини Бутунжаҳон ҳунармандчилик шаҳарлари рўйхатига киритиш бўйича эксперт комиссиясининг хулосаси ва ҳамкорлик меморандумлари имзоланди. Тараз Қозоғистоннинг ушбу рўйхатга киритилган биринчи шаҳри бўлди.

Эсдалик совғалари савдоси ярмаркасида Жамбил вилоятидан ҳамда Россия, Татаристон, Бразилия, Нидерландия, Ҳиндистон, Озарбайжон, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистондан икки юздан ортиқ ҳунарманд иштирок этмоқда. Таразнинг барча ёшдаги аҳолиси кўргазмага келишади, болаларни экскурсияга олиб келишади.


Муаллиф: Галина Скрипник


Сўнгги хабарлар