Танзанияда сўнгги тўрт ой ичида кучли ёмғирлар туфайли 37 нафар бола ҳалок бўлди

None
ASTANA. Kazinform – Танзаниянинг тўққиз вилоятида январь ойидан 28 апрелгача давом этган кучли ёмғирлар оқибатида камида 37 бола ҳалок бўлди.

Бу ҳақда шанба куни Танзания полицияси вакили Дэвид Мисиме маълум қилди, дея хабар беради Kazinform Синьхуа агентлигига таяниб.

Д. Мисиме ўз баёнотида ота-оналарга ёмғир пайтида фарзандларини уйдан олиб чиқмасликни маслаҳат берди. Шунингдек, тегишли мутасаддиларни сув сақлаш жойлари ва қудуқларни белгилашга чақирди.

Танзания метеорология хизмати мамлакатнинг турли ҳудудларида тўхтовсиз ёғаётган ёмғир сув тошқинларига олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.


Сўнгги хабарлар