+7 (701) 759 90 19
USD 425.07 EUR 494.14
RUB 6.06 CNY 66.55
Янгиликлар

Таниқли британиялик шоирлар  II даражали «Дўстлик» ордени билан тақдирланди

3 Сентябрь 13:35
Баҳам кўринг:
Таниқли британиялик шоирлар  II даражали «Дўстлик» ордени билан тақдирланди

LONDON. KAZINFORM - Британиялик таниқли шоирлар Шон О’Брайен ва Жон Бернсайд II даражали «Дўстлик» ордени билан тақдирланди, деб хабар беради Kazinform Қозоғистон ТИВ матбуот хизматига таяниб.

Ўхшаш янгиликлар
Олтита Усмонли султонининг портретлари Лондонда кимошди савдосига қўйилади Дунёдаги коронавирус: Буюк Британиядаги янги штамм, Руминиядаги шифохоналар тўла Буюк Британияда коронавирусга чалинганлар сони ошди

Бу мукофот Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Фармони билан Қозоғистон билан Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси, шунингдек буюк қозоқ шоири, файласуф ва маърифатпарвар Aбай Кунанбайули меросини халқаро миқёсда тарғиб этгани учун берилди.

Икки шоир Кембриж университетида Aбайнинг асарларининг инглиз тилидаги биринчи тўлиқ тўпламини тайёрлаб нашр этишди. «Миллий таржима бюроси» ИЖ билан ҳамкорликда амалга оширилган лойиҳа доирасида машҳур инглиз шоири профессор Шон О’Брайен Aбай шеъриятининг таржимасини тайёрлади, машҳур Шотландия ёзувчиси ва шоири профессор Ж.Бернсайдга насрий асарни(қора сўзлар) таржима қилиш топширилди. Инглизча нашр Миллий таржима бюросининг афсонавий қозоқ шоири асарларини ўн тилда нашр етиш бўйича ўтказган кенг кўламли лойиҳасининг бир қисмидир.

Тақдирлаш маросимида Қозоғистоннинг Буюк Британиядаги Элчиси Ерлан Идрисов Қозоғистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллигини нишонлаш йилида юқори мукофотларни топширишнинг рамзий аҳамиятини таъкидлади. У, шунингдек, профессорлар Ж.Бернсайд ва Шон О’Брайеннинг буюк Aбай меросини тарғиб қилиш ва икки мамлакат маданиятининг инглиз тилида сўзлашувчи глобал аудитория орасида яқинлашишига қўшган улкан ҳиссасини қайд этди.

Таъкидлаш жоизки, профессор Шон О’Брайен - британиялик шоир, танқидчи, драматург, телебошловчи, ёзувчи, муҳаррир, Ньюкасл университетининг ижодий ёзув собиқ профессори. Унинг мукофотлари орасида Т.С. Элиот мукофоти, «Forward Prize» мукофоти, Сомерсет Мо’м мукофоти ва бошқалар бор. « Гардиан», « Индепендент» ва «Таймс» газеталарида мақолалар чоп эттирган.

Профессор Жон Бернсайд - Шотландия шоири ва ёзувчиси, Сент -Эндрюс университетининг инглиз тили профессори. У бир қатор шеърий ва насрий тўпламлар, телесериаллар ва радио шоуларнинг ссенарийлари муаллифи. Т.С. Элиот, «Forward Prize» , О’. Генри мукофотлари ва бошқа кўплаб мукофотлар совриндори. Унинг асарлари таржималари Германия, Франция, Испания, Италия, Туркия, Голландия, Хитой, Индонезия, Хорватия, Бразилия ва Aргентинада нашр этилган.





Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив