Талғат Мусабаевнинг очиқ коиноти – фазогирнинг эксклюзив фотосуратлари
1-сурат. Уч ёшли Талғат онаси, фронтчи шифокор Салиҳа Хамидовна Миндубаеванинг қўлида. Алмати вилояти, Фабричный поселкаси. 1954 йил.
2-сурат. Рига фуқаролик авиацияси институти битирувчиси ота-онаси Салиҳа Ҳамидовна ва Амангелди Оринтаевич билан. Алмати, 1974 йил.
3-сурат. Алмати ДОСААФ аэроклуби Талғатга осмонга йўлланма берди.
4-сурат. Талғат ва Виктория Мусабаевларнинг тўнғичи Данияр, Алмати. 1975 йил.
5-сурат. Космосни забт этиш орзусида юрган йигит высший пилотаж бўйича СССР чемпиони бўлди, 1983 йил.
6-сурат. Оила даврасида. Звёздний шаҳарчаси, 1990 йил.
7-сурат. Икки қозоқ ўғлони фазони забт этишга тайёр. Т.Аубакиров ва Т.Мусабаев. Бойқўнғир, 1991 йил.
8-сурат. Т.Мусабаев Совет-Австрия экипажининг захира экипажида. 1991 йил.
9-сурат. Обсервация режими бойқўнғирчиларнинг сахий дастурхондан ҳатто чой ичишга изн бермади. 1991 йил сентябр.
10-сурат. Биринчи парвоз. 1994 йил. Юрий Маленченко ва Талғат Мусабаев космосга учиш арафасида. Парвоз давомийлиги 127 кун, икки марта очиқ коинотга чиқишади.
11-сурат. Дўстлар даврасида. Орбитадаги вазифа бажарилди. «Мир» станцияси, 1994 йил.
12-сурат. Қозоғистон Президенти Т.Мусабаевни космосга кузатиб қўйди. Бойқўнғир, 1994 йил 1 июль. Стартдан бир дақиқа олдин.
13-сурат. Н.Назарбоев Қозоқ заминига тушган фазогирларни қарши олди. 1994 йил 4 ноябрь.
14-сурат. Иккинчи парвоз. 1998 йил. Т.Мусабаев - халқаро космик экипаж командири. Парвоз давомийлиги 208 кун.
15-сурат. Т.Мусабаев ва Н.Бударин жами 30 соатдан кўпроқ вақт давомида беш марта очиқ коинотга чиқишди.
16-сурат. Мусабаев раҳбарлигида учта халқаро экипаж орбитада ишламоқда. «Мир» станцияси, 1998 йил.
17-сурат. Давлат раҳбари орбитадан тушган Мусабаевнинг космик экипажини кутиб олди. Жезқазған, 1998 йил август.
18-сурат. Учала космик парвознинг ҳаммасидан Т.Мусабаев орбитадан фазо тимсоли тасвирланган Қозоғистон байроғини олиб келди.
19-сурат. Учинчи парвоз. 2001 йил. Т. Мусабаев - космик туризм даврини очиб берган халқаро экипаж командири.
20-сурат. Қозоғистон Президенти муваффақиятли парвоздан сўнг космонавтлар Т.Мусабаев, Й.Батурин, Д.Тито билан анъанавий учрашув ўтказди. Астана, 2001 йил май.
21-сурат. Қозоғистон Республикаси Президенти фазогир Талғат Мусабаевга берган Қозоғистон космик саноатини яратиш бўйича кўрсатмаси бажарилди. Ақорда, 2009 йил.
22-сурат. Астана шаҳридаги Миллий космик марказ қурилиш жойидаги ёдгорлик белгиси очилиш маросимида. 2010 йил июл.
23-сурат. Қозоғистоннинг алоқа ва радиоэшиттириш сунъий йўлдоши «Kazsat-2» муваффақиятли учирилди. Бойқўнғир, 2011 йил июл.
24-сурат. Куру космодромидан биринчи Қозоғистон ЕМЗ сунъий йўлдоши муваффақиятли учирилди. 2014 йил апрел.
25-сурат. Қазкосмоснинг биринчи космонавти Айдин Айимбетов фазога йўл олди. Бойқўнғир, 2015 йил сентябр.
26-сурат. А.Айимбетов Т.Мусабаев билан биргаликда Қозоғистон Президенти билан учрашди. Астана, 2015 йил сентябр.
27-сурат. Қозоғистоннинг фаҳрий фазогирлари.
28-сурат. Қозоғистон Республикаси парламентидаги янги ҳамкасблар билан.
29-сурат. Қазкосмоснинг сўнгги ўн йилликдаги энг кенг қамровли лойиҳаси - Миллий космик марказ.
30-сурат. Бойқўнғир.
31-сурат. Юбилей - дўстлар билан учрашиш учун яхши сабаб.
32-сурат. Юбилей - ёшликни эслаш учун яхши имконият!
33-сурат. Юбилей - нафақат ҳисоб-китоб қилиш, балки янги режаларни тузиш учун ҳам яхши имконият!
Муаллиф: Сара Қабиқизи