Талабалар билимини баҳолаш усули ўзгармоқда – ҚР Фан ва олий таълим вазири

Фото: None
NUR-SULTAN. Кazinform - Талабаларни баҳолашда академик таълим билан бирга ижтимоий ва илмий фаолиятни ҳам ҳисобга оладиган пилот лойиҳа амалга оширилади, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Ҳукумат йиғилишида Фан ва олий таълим вазири Саясат Нурбек шундай маълумот берди.

«Меҳнат бозорини олий таълим босқичидаги тажрибали мутахассислар билан таъминлаш ва уларни мобил ҳолда тайёрлаш мақсадида амалий бакалавр модели жорий этилди. Жорий йилнинг сентябр ойидан бошлаб 8 та олий таълим муассасаси негизида пилот режимида янги дастурлар ишга туширилади.

Шунингдек, 4 та олий таълим муассасаси негизида талабаларни баҳолашнинг янги модели, яъни талабаларнинг ижтимоий ва илмий фаоллигини ҳисобга олувчи интеграциялашган GPA пилот лойиҳасини ишга туширмоқдамиз. Энди ўқувчиларни баҳолашда нафақат ўқув натижалари, балки тадқиқот, волонтёрлик, баҳс-мунозара ҳаракатларидаги иштироки ҳам ҳисобга олинади», — деди вазир.

Унга кўра, август ойи охирида олий таълим соҳаси вакиллари мустақил август конференциясини ўтказади.

«Тўртинчидан, олий таълим муассасаларида ўқув жараёнига тайёргарликни таъминлаш бўйича ишлар якунланди. Ректорлар билан учта катта учрашув ўтказдик. Таълим дастурларини ўқув-услубий таъминлаш, жадвалини тасдиқлаш, педагогик юкламани белгилаш, профессор-ўқитувчиларнинг малакасини ошириш ишлари амалга оширилди.

24-25 август кунлари август конференциясини ўтказамиз. Форум доирасида форсайт сессиялари ва бир қатор семинарлар ташкил этилади», — деди вазир.

Бунгача ОТМлар талаба ва магистрларнинг диплом ва илмий ишларига раҳбарлик қилиш учун амалиётчи мутахассислар ва топ-менежерларни жалб этиши мумкинлиги айтилган эди.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар