Талаба стипендиялари икки баравар оширилади – ҚР Президенти

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда талабалар учун стипендиялар икки баравар, магистрантлар ва докторантлар учун стипендиялар 1,5 баравар оширилади. Бу ҳақда «Nur Otan» партиясининг навбатдан ташқари ХХ съездида Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
«2025 йилга келиб, олий маълумот олиш учун ажратиладиган грантлар сони 50 фоизга кўпаяди. Бу шуни англатадики, 75 минг ёшлар бепул олий маълумот олади», - деди ҚР Президенти.
Шунингдек, Давлат раҳбари талабаларни моддий қўллаб-қувватлаш бўйича ишлар давом этишини таъкидлади.
«Талабалар учун стипендиялар 2 бараварга, бакалавриат ва докторантура учун стипендиялар 1,5 бараварга ошади. 2025 йилга келиб коллеж ва университет ётоқхоналаридаги жойлар сони камида 50 мингга кўпаяди», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.
Муаллиф: Марлан Жиембай
- Қозоғистонда 3500дан зиёд овуллар янги стандард бўйича модернизация қилинади
- ҚР Президенти Парламент VII чақириқ 1-чи сессиясида нутқ сўзлади
- ҚР Парламенти Мажилиси Раиси бўлиб Нурлан Нигматулин сайланди
- Мустақилликнинг 30 йиллиги доирасида Қозоғистонда кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилади
-
Қозоғистонда Парламентнинг VII чақириқ 1-чи сессияси бошланди
-
Нурсултон Назарбоев «Nur Otan» партияси Мажилис фракциясининг йиғилишида иштирок этди