Таиланд ва Қувайтга мунтазам рейслар мавжуд

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – 31 октябрдан бошлаб «Эйр Астана» авиакомпанияси пайшанба ва якшанба кунлари А320LR самолёт билан Алмати- Пхукет йўналиши бўйича иккита мунтазам рейсни амалга оширмоқда, деб хабар беради Kazinform ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлигига асосланиб.

Бундан ташқари, 2021 йил 1 декабрдан бошлаб Қувайтнинг «Jazeera Airways» авиакомпанияси A320/A20N самолётлари билан Алмати ва Ал-Қувайт ўртасидаги янги йўналиш бўйича чоршанба ва якшанба кунлари ҳафтасига иккита рейсни амалга оширади.

Парвозлар санитария-эпидемиология талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ва авиакомпания веб-сайтида эълон қилинган жадвалга мувофиқ амалга оширилади.


Сўнгги хабарлар