Валюталар курси:
    usd/kzt 477.98 eur/kzt 488.93

    rub/kzt 7.93 cny/kzt 70.82
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Таиланд Тhailand Pass тизими ва мажбурий тиббий суғуртани бекор қилади

1 Июль 19:38

BANGKOK. ТАSS-Кazinform - Жума кунидан бошлаб Таиланд ҳукумати қиролликка кириш учун зарур бўлган маълумотлар юкланган барча саёҳатчилар учун Thailand Pass тизимини бекор қилди, дея хабар беради Kazinform ТАSSга таяниб.

Бундан ташқари, коронавирусни даволаш учун 10 000 долларлик тиббий суғурта талаби энди мажбурий эмас. Шу билан бирга, маҳаллий ҳокимият органлари суғурта полисини шахсан олиб юришни қатъий тавсия қилади.

Тhailand Pass бекор қилинганига қарамай, саёҳатчилар ҳали ҳам эмлаш сертификати ёки манфий тест натижаларини тақдим этишлари керак. Бу тиббий муассасадан салбий антиген тести ёки қиролликка жўнашдан 72 соат олдин олинган ПЗР тести бўлиши мумкин.

Вакцинация қилинмаган ва қисман эмланган, келганида манфий тест кўрсатмаган одамлар уни жойида топширишлари керак.

Фото: thaiembassy.cоm


Новости по теме