Таэквондо. Қозоғистон Ислом бирдамлик ўйинларида илк медални қўлга киритди
10 Август 21:07

Таэквондо. Қозоғистон Ислом бирдамлик ўйинларида илк медални қўлга киритди

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон таэквондо терма жамоаси Туркиядаги Ислом бирдамлик ўйинларида илк медални қўлга киритди. Жасурбек Қиличов (54 кг гача вазнда) учинчи ўринни эгаллади, деб хабар беради Kazinform Olympic.kz сайтига таяниб.

Биринчи жангда у марокашлик рақибини, иккинчи жангида Саудия Арабистони спортчисини мағлуб этди. Афсуски, Жасурбек ярим финалда нигериялик таэквондочига имкониятни бой бериб қўйди.

Фото: olympic.kz


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив