Тадбиркорлик микрокредитлари 4 фоизлик ставка билан 7 йилгача берилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2020 йил 1 январдан эътиборан иш билан таъминлашга ёрдамлашиш механизмларини такомиллаштириш учун Давлатимиз раҳбарининг топшириғига асосан 2017-2021 йилларга мўлжалланган «Енбек» самарадор иш билан таъминлаш ва оммавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастурига киритилган ўзгаришлар кучига кирди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги берган маълумотларга кўра, бюджет харажатларининг самарадорлигини ошириш учун қисқа муддатли касбий ўқитиш механизми қайта кўриб чиқилди. Унга иш берувчининг қайта тайёрлаш курслари қийматининг 50 фоизини молиялаштириши ҳақидаги шартномаси билан ишлайдиганлар юборилади.

Кўп фарзандли ва кам таъминланган оилалар аъзоларини тадбиркорликка жалб қилиш учун уларга микрокредитлар 4 фоизлик ставка билан 7 йилгача берилади.

Шу билан бир қаторда аҳолининг барча тоифалари учун ягона давлат грантлари миқдори белгиланди – 200 ойлик ҳисоб кўрсатгичи (530 200 танга). Кўп фарзандли ва кам таъминланган оилалар аъзоларини эса грантларни ўқув курсларида иштирок этмасдан олиши мумкин.

Ёшларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари қайта кўриб чиқилди. Ёшлар тажрибасига 2020 йилдан бошлаб қўшимча иккита восита - «Биринчи иш жойи» ва «Авлодлар шартномаси» лойиҳалари жорий қилинди.

«Биринчи иш жойи» лойиҳаси 29 ёшдан ошмаган, NEET тоифали (ишламайдиган, малака ошириш курсида бўлмаган ва ўқимайдиган) фуқароларга, иш тажрибасига эга бўлмаган таълим муассасалари битирувчиларига, ишга яроқли ногиронларга илк марта ишга жойлашишга имконият беради.

«Авлодлар шартномаси» лойиҳаси эса пенсия ёшига тўлган, ишлайдиган ходимларни кейинчалик иш жойини алмаштириш учун қайта ишга жойлаштириш учун амалга оширилмоқда.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар