Тадбиркорлар уч йилга солиқдан озод этилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда тадбиркорлар уч йилга солиқдан озод этилди, деб хабар беради Kazinform ҚР Миллий иқтисодиёт вазирлиги матбуот хизматига ҳавола қилиб.

Ўтган йил охирида Давлатимиз раҳбари микро ва кичик бизнесни уч йил муддатга даромад солиғидан озод қилувчи Қонунни имзолади.

Унга кўра, 2020 йил 1 январдан 2023 йил 1 январгача бирқатор солиқ тўловчилар солиқдан озод қилинди.

Қонунчиликка мувофиқ, микро бизнес - бу ишчилари сони 15 нафардан ва йиллик даромади 30 минг ойлик ҳисоб кўрсатгичидан (79 млн тг) ошмайдиган хусусий тадбиркорлар, кичик бизнес – бу ишчилари сони 100 нафардан ва йиллик даромади 300 минг ОҲК (795 млн тг) ошмайдиган юридик шахслардир.

Вазирлик хабарига кўра, айрим турдаги солиқ тўловчилар солиқлардан озод қилинмайди, улар:

1) гиёҳванд моддалар, психотроп моддалар ва прекурсорлар муомаласи билан боғлиқ фаолият олиб борувчи;

2) акцизланувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи ва (ёки) уларни улгуржи сотувда сотувчи;

3) дон қабул қилиш пунктларида дон сақлаш билан шуғулланадиган;

4) лотерея ўйини ўтказадиган;

5) ўйин бизнеси билан шуғулланадиган;

6) радиоактив материаллар муомаласи билан боғлиқ фаолият олиб борувчи;

7) банк фаолиятини (ёки айрим турдаги банк операциялари) ва суғурта бозорида фаолият (суғурта агенти фаолиятидан ташқари) олиб борувчи;

8) аудитор хизматини кўрсатувчи;

9) қиммат қоғозлар бозоридаги профессионал фаолият олиб борувчи;

10) кредит бюролар;

11) соқчилик хизматини кўрсатувчи;

12) фуқаро ва хизмат қуроли ҳамда уларнинг патронлари муомаласи билан боғлиқ фаолият олиб борувчи;

13) ер ости бойликларидан фойдаланувчи, жумладан олтин қидириш билан шуғулланувчи;

14) фойдали қазилмалар сотиш, жумладан трейдерлир хизматини кўрсатувчи;

15) бензин, дизель ёқилғиси ва мазут каби нефть маҳсулотларининг алоҳида турларини чакана савдода сотувчи;

16) ташқи иқтисодий фаолият олиб борувчи субъектлардир.

«Жами 1,2 млн микро ва кичик тадбиркорлик субъектлари даромад солиғидан озод қилинади. Бу бизнес вакиллари уч йил ичида 380 млрд тг маблағ иқтисод қилишига шароит яратади», - дейилган хабарда.



Сўнгги хабарлар