Табиий монополия соҳасидаги ишчиларнинг маоши ошади – ҚР Миллий иқтисодиёт вазири

None
NUR-SULTAN. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров Президент Мурожаатномасини амалга ошириш доирасида табиий монополия соҳаси ходимларининг иш ҳақини ошириш режалаштирилаётганини маълум қилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Табиий монополия соҳасида реал ислоҳотлар талаб этилади. Ушбу соҳани тартибга солиш, тарифларни инвестицияларга алмаштиришнинг мутлақо янги концепцияси таклиф этилмоқда. Ушбу ислоҳот доирасида мулкдорлар ҳисобидан йўналтирилган инвестициялар ҳажмини ошириш, табиий монополиялар ва давлат аҳамиятига эга бўлган соҳа ходимларининг иш ҳақи даражасини ошириш, табиий монополиялар соҳасига инновацияларни жорий этишни рағбатлантириш орқали янада тартибга солишни амалга ошириш ва бошқа чоралар кўрилмоқда», - деди у Ҳукумат йиғилишида.

Унга кўра, солиқ тўловчиларнинг барча ҳисоботларини рақамли платформада топшириш мумкин бўлади.

«Фискал тартибга солишни қайта бошлаш мақсадида 2023 йилда солиқ маъмуриятчилигини тубдан қайта кўриб чиқиш, солиқ мажбуриятларини бажариш тартиб-қоидаларини рақамлаштиришни назарда тутувчи янги Солиқ кодекси лойиҳаси ишлаб чиқилади», — деди Алибек Қуантиров.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар