+7 (701) 759 90 19
USD 431.07 EUR 485.51
RUB 5.69 CNY 67.47
Янгиликлар

Таълим вазирлиги дунёдаги кўп тилли бўлиш тажрибасини чуқур ўрганиши керак – Қозоғистон Президенти

21 Октябрь 11:34
Баҳам кўринг:
Таълим вазирлиги дунёдаги кўп тилли бўлиш тажрибасини чуқур ўрганиши керак – Қозоғистон Президенти

NUR-SULTAN. Kazinform - Таълим ва фан вазирлиги бутун дунё бўйлаб кўп тилли бўлиш тажрибасини ўрганиши керак. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон халқи Ассамблеясининг кенгайтирилган йиғилишида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Дарҳақиқат, бизнинг мактаб битирувчиларимиз Қозоғистон жамиятига қўшилиши керак. Улар рақобатбардош бўлиши керак. Бунинг учун улар давлат тилини, она тилини ва иложи бўлса рус тилини билишлари шарт. Умуман олганда, болаларимиз учун бир нечта тилни билиш яхши. Уларни битта тил билан чеклаб бўлмайди. Шундай қилиб, биз, аслида, уларнинг келажакдаги ривожланиши ва келажакда интеграциясини чеклаймиз. Охир -оқибат, биз уларни хавфсиз келажакдан маҳрум қиламиз. Шунинг учун, Таълим ва фан вазирлиги бутун дунё бўйлаб кўп тилли бўлиш тажрибасини пухта ўрганиши ва уни миллий тупроғимизга сингдириши керак «,-деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Муаллиф: Марлан Жиембай



Баҳам кўринг:
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив