USD 434.84 EUR 498.2
RUB 5.72 CNY 68.47
Янгиликлар

Таълим вазири Қозоғистонда ўқитувчиларнинг ўртача маоши қанчалигини айтди

3 Декабрь 15:21
Баҳам кўринг:
Таълим вазири Қозоғистонда ўқитувчиларнинг ўртача маоши қанчалигини айтди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Республикаси таълим ва фан вазири Асхат Аймағамбетов ўқитувчиларнинг ўртача иш ҳақи миқдорини маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Халқ таълими вазири Алматида ўқитувчилар ва талабалар билан учрашди Қозоғистонда эмланган ўқувчилар сони 400 мингга яқинлашди ҚР Рақамли ривожланиш вазири АХКМ ходимларининг ойлик маошларини ошириш бўйича топшириқ берди

«Миллий таълим ривожидаги энг муҳим босқичлардан бири «Ўқитувчи мақоми тўғрисида»ги қонуннинг қабул қилиниши бўлди. Биласиз, Давлат раҳбари қонун қабул қилиш, ўқитувчиларнинг иш ҳақини камида икки баробар ошириш вазифасини қўйган эди. Бу иш изчиллик билан олиб борилмоқда, вазифа долзарбдир», - деди Асхат Аймағамбетов.

Унинг айтишича, ўқитувчиларнинг меҳнат шароитлари яхшиланган.

«Иш ҳақи оширилди. Агар ушбу қонун лойиҳаси қабул қилингунга қадар ўртача иш ҳақи 109 минг тенге атрофида бўлган бўлса, бугунги кунда бу 200 минг тенгедан ошиб кетди, бу мамлакатимиздаги ўқитувчиларнинг ўртача маоши», - деди вазир.

Кафедра мудири педагогик мутахассислик бўйича чегара балли оширилганини ҳам эслади.


Муаллиф: Ақбота Кузекбай


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив