Тўртта пуллик автотрассадан икки ойда 600 миллион тг олинди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2020 йилнинг икки ойи давомида умумий узунлиги 682 километр бўлган тўртта пуллик автотрассадан келадиган даромад 643,1 миллион тангага етди, дея хабар беради Kazinform ҚР Индустриялар ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлигига таяниб.

«Қозоғистонликлар республика аҳамиятидаги Нур-Султан-Темиртау автомагистралидан ўтгани учун 215,5 миллион, Нур-Султан-Щучинск автомагистрали учун 167 миллион танга тўлаган. Алмати-Қапшағай йўлидан 140,1 миллион, Алмати-Қорғас йўлидан 120 миллион танга йиғилди», - дейилади вазирлик матбуот хизмати хабарида.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили пулли йўллардан йиғилган маблағ миқдори 5,4 миллиард тангани ташкил этганди. Ушбу маблағнинг 3,8 миллиарди пулли йўллар парваришига ва 1,6 миллиарди пуллик тўлов тизимини такомиллаштиришга сарфланди.

2019 йил декабр ойида инвестицион тендер натижалари бўйича 11 минг километрлик йўлларда тўлов тизимини ўрнатиш ва техник хизмат кўрсатиш тўғрисида ҳужжат имзоланди.

Келишувга биноан, жорий йилда реконструкция қилинган 5,7 минг км йўлларда тўлов тизими ўрнатилиши режалаштирилган. Йўлларнинг қолган 5,3 минг километри 2024 йилгача автобанларга айлантирилади. Шу орқали юртимиздаги йўллар тизимини ривожлантиришга бюджетдан маблағ ажратишга ҳожат қолмайди.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар