Тўрт ойда Қозоғистонда 4,3 миллион квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилди

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда жорий йил 4 ойида 4,3 миллион квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Вазирнинг сўзларига кўра, жорий йил 4 ойида бажарилган қурилиш ишлари ҳажми 15,4 фоизга ошган.

Барча ҳудудларда ижобий ўсиш кузатилди. Хусусан, қурилиш-монтаж ишларининг энг катта ўсиши Абай, Жамбил, Қизилўрда ва Манғистау вилоятларида кузатилди.

«Жорий йил январь-апрель ойларида 4,3 миллион квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 19,9 фоизга кўпдир. Уй-жойларни фойдаланишга топшириш бўйича энг юқори кўрсаткичлар Алмати, Чимкент ва Астана шаҳарларида, шунингдек, Алмати вилоятида кузатилди», - деди у.

Алибек Қуантировнинг айтишича, қишлоқ хўжалигида жами маҳсулот ҳажми 3,6 фоизга ошган.

«Саноатда ишлаб чиқариш ҳажмининг ижобий ўсиши барча ҳудудларда қайд этилди. Энг юқори ўсиш Манғистау, Шарқий Қозоғистон, Ақмола ва Ғарбий Қозоғистон вилоятларида қайд этилди. 7 та иқтисодий кўрсаткич бўйича вилоятлар ўртасидаги умумий ҳолат қуйидагича: барча кўрсаткичлар бўйича ижобий ўсиш 10 та вилоятда – Абай, Ақмола, Ғарбий Қозоғистон, Жетису, Қостанай, Қизилўрда, Павлодар, Шимолий Қозоғистон ва Улитау вилоятларида, шунингдек, Алмати шаҳрида», - деди вазир.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар